Тошкентда қизларни яланғоч суратлари билан “шантаж” қилиб келган йигит ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида қизларнинг яланғоч суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, улардан пул олиб келган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Суд терговида маълум бўлишича, Жалил (исмлар ўзгартирилган) исмли фуқаро мўмай даромад орттириш илинжида Telegram’да очилган бир гуруҳга аъзо бўлиб, вояга етмаган Нигина билан танишади. Қизни авраб, уни кийимсиз ҳолатдаги фото ва видео тасвирларини олишга эришади. 

Кейин қўлга киритган материалларини ишга солиб, тасвирларни интернетда тарқатмаслик ва дискка кўчириб унинг яқин қариндошларига ошкор қилмаслик эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади. Қиз бадном бўлишдан қўрқиб унга ўзининг нархи 4 миллион сўмлик узугини бериб қутилади.

Жалил бундан ташқари, яна 4 нафар қизни ҳам ўзининг тузоғига илинтириб, улардан турли миқдорларда пул ундириб келган.

Кейинчалик янги “мижоз” тополмай қолган Жалил Нигинани яна безовта қилади ва бу сафар ундан 450 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, қўрқитишга ўтади. Нигина эса ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилишга мажбур бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент таъмагирлик

Баҳолаганлар

970

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг