Тошкентда “қизил” маҳаллалар 100 тага яқинлашди

Жамият

image

Тошкентда “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар сони 100 нафарга яқинлашди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган 333 та "яшил", 87 та "сариқ" ва 99 та "қизил" маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 15 459 та, эпид мавсум давомида 1,176 205 та тест синовлари ўтказилган.

Республикадаги 29 та туман ва шахар “қизил” ҳудудга, 43 таси “сариқ” ҳудудга ҳамда 131 та туман ва шаҳар “яшил” ҳудуд тоифасига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин маҳалла Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг