Тошкентда қиз боланинг интим суратини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган йигит ушланди

Жамият 14881
image

Тошкентда қиз боланинг интим суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул ундирмоқчи бўлган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар органларига 22 ёшли Ш.А. мурожаат қилиб, ундан 800 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлаётган йигитга нисбатан чора кўришни сўраган. Акс ҳолда йигит қизнинг интим суратларини интернет тармоғида тарқатишини ва унинг қариндошларига кўрсатиб, уни шарманда қилишини айтган.

25 ёшли Иброҳим К. 10 март куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида пулни қабул қилаётганида қўлга олинган. Унинг айтишича, у 2019 йил авг уст ойида Телеграм мессенжерида ўзига аккаунт яратиб, таниши Ш.А. билан ёзишишни бошлаган. Йигит ўз қилмишининг сабаблари ҳақида гапиришдан бош тортган.

Ушбу факт асосида Иброҳимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 640
Рейтинг: 2.9
t
×