Тошкентда қатор автобус йўналишларини қисқартириш режалаштириляпти
Жамият
−
14 Май 2020
13337Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳридаги 5 та автобус йўналишига ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган таклифлар асосида шаҳар жамоат транспорт йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирда Тошкентдаги 5 та автобус йўналишини қисқартириш режалаштириляпти. Булар 40, 14, 93, 58, 24-сонли автобус йўналишлари. Киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар билан қуйида танишишингиз мумкин:
Таъкидлаш керакки, шаҳар маркази орқали ҳаракатланувчи ушбу автобус йўналишлари йўловчи оқими энг кўп йўналишлар ҳисобланади.
LiveБарчаси