Тошкентда қатор автобус йўналишларини қисқартириш режалаштириляпти
Local
−
14 May 2020 14780 1 minute
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳридаги 5 та автобус йўналишига ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган таклифлар асосида шаҳар жамоат транспорт йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирда Тошкентдаги 5 та автобус йўналишини қисқартириш режалаштириляпти. Булар 40, 14, 93, 58, 24-сонли автобус йўналишлари. Киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар билан қуйида танишишингиз мумкин:





Таъкидлаш керакки, шаҳар маркази орқали ҳаракатланувчи ушбу автобус йўналишлари йўловчи оқими энг кўп йўналишлар ҳисобланади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September