Тошкентда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди
Жамият
−
18 Май 2023
6287Тошкент шаҳрида 6 000 АҚШ доллари миқдорида сохта валюталарни сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманида муқаддам судланган З.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, 6 000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валюталарни фуқаро Б.З.га 45,6 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси