Тошкентда ижара нархлари бир ойда 51,6 % га ошди

Жамият

image

2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган.
Бу ҳақида  Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % қайд этилган. Шунингдек, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Қўмита маълумотларига кўра, уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 % га кўтарилган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 % га ўсган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 1-курс талабаларига ижара компенсацияси шартномасиз тўлаб берилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг