Тошкентда иситиш мавсуми бошланадиган сана айтилди
Жамият
−
13 Октябрь 2020 11036 1 дақиқа
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 22-сессиясида 2020–2021 йилларда иситиш мавсумини бошлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
Аввалги иситиш мавсуми 25 октябрдан 23 мартгача (2018 йилда 16 октябрдан 26 мартгача) давом этган.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь