Тошкентда инспекторларга дайди топишни буюрган раҳбар ишдан олинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимининг профилактика инспекторларига кўчалардан дайди топиб, баённома расмийлаштириш ва планни тўлдиришни буюргани ҳақида аудио ва видео тарқалганди. Ушбу ходим ишдан олинди. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни Ички ишлар органлари фаолияти юзасидан жорий йилнинг биринчи чораги бўйича таҳлилий ҳисобот мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ журналисти саволига жавобан ИИВ вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов маълум қилди. 

Вазирнинг билдиришича, инспекторларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи ўз лавозимидан озод қилинган.

Қайд эдиш жоиз, у бир муддат аввал профилактика инспекторларига Telegram мессенжери орқали видеотопшириқ юбориб, унда ходимларга кўчалардан дайди топиш кераклиги ва планни тўлдириш шартлигини буюрганди.

Видеотопшриқда ходимлар дайди бўлмаса қариндошини дайди қилиб кўрсатиб, маъмурий баённома расмийлаштириши кераклиги айтилган.

“Протоколлар ҳамма нарсадан ноль бўлиб ётибди. Ҳамма йўналишинг ноль: дайди ноль, маъмурий баённома ноль, маъмурий назорат ноль. Э, бу сенлар нима ўзингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз? Биттанг қани дайди қилмачи? Қариндошингни олиб бориб ёп, дайди қилиб. Ўзинг дайни бўласан сен”, дейди у. 

Бундан ташқари, яна бир видеода ходим эҳтимол маъмурий баённомани 300 та қилишга ваъда берганини айтган.

“Профилактика инспекторлари, мана ҳозир мен ваъда бердим. Соат 12:00 гача 300 та қилишим керак. Ҳозир оғайни, биттанг агар “парод” қилсанг хафа бўлма. Ҳамманг – “ноч-поч”, ҳамма чиқсин ҳозир. Мен ўзим ҳам чиқаман, мана”, дейди у. 


Мақола муаллифи

Теглар

инспектор дайди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг