Тошкентда икки кун давомида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Тошкентда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатининг асосий мусобақалари ўтказилади.

Мусобақа сабабли бир қатор кўчаларда соат 10:00дан 12:00га қадар транспорт воситалари учун ҳаракатланиш  қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда. 

Унга кўра, қуйидаги кўчаларда икки кун давомида вақтинча ҳаракат чекланади.

-    Амир Темур кўчаси – International Hotel Tashkent меҳмонхонасидан Навоий кўчасигача;
-    Навоий кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
-    Шароф Рашидов кўчаси – Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
-    Афросиёб кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
-    Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Нукус кўчасигача;
-    Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Махтумқули кўчасигача;
-    Абдулла Қодирий кўчаси  – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
-    Амир Темур кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Боғишамол кўчасигача.

Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари Амир Темур, Навоий, Шароф Рашидов, Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Махтумқули ва Оҳангарон шоссеси кўчалари бўйлаб яна бир бор айланиб ўтишади.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг