Тошкентда икки киши мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2021
11540Кеча, 16 февраль куни Тошкентнинг Учтепа туманида BMW ва Isuzu иштирокда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ маълум қилди.
ЙТҲ соат 22:45 ларда, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган “Мақсад” кафеси қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Р.Р. BMW русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомобилига урилган.
Тўқнашув натижасида, BMW русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.