Тошкентда икки киши чўкиб кетди

Жамият

image

Кеча, 14 июль куни Тошкент шаҳрида икки киши сувда чўкиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтнинг Сергели туманида соат 16:32 да 32 ёшли Ислом. М. “Жун-Ариқ” каналида чўмилишни ният қилган. Бироқ кучли сув оқимига дош беролмай чўкиб кетган.

Шу куни соат 21:04 да Бектемир туманида 36 ёшли Бекзод Х. Чирчиқ дарёсининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли яқинидан оқиб ўтувчи қисмига чўмилиш учун тушиб, чўкиб кетган.

Шу сабабдан Тошкент шаҳар ИИББ очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида эҳтиёт бўлишга чақирган.

Аввалроқ, ФВВ очиқ сув ҳавзасида чўкиб кетмаслик учун фойдали маслаҳатлар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент чўкиш

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг