Тошкентда ИИББ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Local
−
05 November 2021 6173 1 minute
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкентда ички ишлар органи ходими каналда чўкиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълум қилди.
Хабарга кўра, тахминан соат 21:30 да 37 ёшли Мухтор М. Маст ҳолатда бўла туриб, эҳтиёцизлик оқибатида Сергели тумани “Қорасув” маҳалласи ҳудудида оқадиган каналга тушиб кетган. Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақирган.
Шу вақтда ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб, сувда чўкаётган кишини кўргач, ходим фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашган. Лейтенант А. Махмарайимов воқеа жойига “тез ёрдам” чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August