Тошкентда “участковый” 13 яшар болани калтаклаб, машинага “босиб” олиб кетди
Жамият
−
22 Сентябрь 2020
41759Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида профилактика инспектори ярим кечаси 13 ёшли болани ушлаб, қўлларини қайириб, ўзининг Matiz русумли автомобилига судраб кетаётгани акс этган видео ва хабар тарқалди. Профилактика инспекторининг автомобили рақами бошқа ҳудудга тегишли бўлган.
Бола табиий равишда одамларни ёрдамга чақириб, ваҳима кўтарган. Ён атрофда яшовчи одамлар боланинг овозини эшитиб кўчага чиққан. Профилактика инспектори бу бола ярим кечаси бошқаларнинг уйига кириб юрганини айтган.
Йиғилган фуқаролардан бири боланинг онасига қўнғироқ қилгач, инспектор болани машинасида, номаълум томонга олиб кетган. Автомобилга атрофдаги фуқаролардан бири ҳам чиқиб олган. Ҳолатни суратга олиб турган фуқаро машинанинг ортидан борган.
Профилактика инспекторига ёрдамга келган бир гуруҳ эса вазиятга содда қилиб: “бу ерда шовқин солиш керакмас” деб изоҳ берган.
Бола қўйиб юборишгач, профилактика инспектори уни уриб, тепканини айтди. У ахлат ташлайдиган жой тарафдан келаётган бўлган. Инспектор уни саволга тутгач, қўрқиб, бошқа уй подъездига кириб кетган. Ички ишлар ходими эса уни таъқиб қилиб, кейинроқ машинасига судрай бошлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан суриштирув бошланган. ИИББ Матбуот котиби Ирина Сайфутдинованинг маълум қилишича, вазиятни бошқарма бошлиғи назоратга олган. Профилактика инспекторининг хатти-ҳаракатига принципиал баҳо берилади.
LiveБарчаси