Тошкентда ичида қизалоқ билан қулаган лифт бўйича ўрганиш натижалари айтилди
Жамият
−
16 Декабрь 2023
10473Аввалроқ, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулагани ҳақида хабар берган эдик. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, кўп қаватли уйда янги ўрнатилган лифт ускунаси қулагани бўйича тарқалган видео юзасидан Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тегишли давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Аниқланишича, 2013 йилда туғилган Козимбекова Нигина лифтдан фойдаланиш мақсадида 1-қаватдан 7-қаватга кўтарилиш учун лифт ускунасидан фойдаланган ва 3-қаватдан 4-қаватга кўтарилиш вақтида электр таъминотида узилиш содир бўлган. Ушбу уйга тегишли электр ишлаб чиқарувчи генератор автоматик равишда ишга тушган ва лифт ускунасига тегишли аккумулятор (АРД) Козимбекова Нигинани 1-қаватга олиб тушган ва қизалоқ лифтдан хавфсиз чиқиб олган.
“Ушбу кўп қаватли уйга ҳозирда хизмат қилувчи ”Trust communal“ МЧЖ бошқарув сервис компанияси ва ”Premium promation“ МЧЖ томонидан лифтларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Лифт ускунаси 2022 йил Туркия давлатида ишлаб чиқарилган, (05.06.2023) Л10256 сон билан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. Инспекция вакиллари ўрганиши давомида ижтимоий тармоқларда тарқалганидек лифт ускунаси пастга тушиб кетмаганлиги ва соз ҳолатда эканлиги маълум бўлди”, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.
Айтилишича, инспекция томонидан “Trust communal“ МЧЖ бошқарув сервис компанияси, ”Premium promation“ МЧЖ ларга ва Козимбекова Нигина Фаррух қизи оила аъзоларига лифт ускунасидан хавфсиз фойдаланиш ва электр тармоғидан узилиш бўлган вақтда қандай чора кўриш бўйича қўшимча тегишли кўрсатмалар ва маълумотлар берилган.