Тошкентда Греция элчихонаси очилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида илк бор Греция элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Маълум қилинишича, Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Тзевелекдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган.

“Тошкент шаҳрида Греция Элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик”, дея ёзган Саидов.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазири янги тайинланган элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Давид Котариа Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция элчихона Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг