Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланган тўртта метан “заправка” 7,1 млрд сўм зарар етказди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги 4 та автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаси томонидан 7,1 млрд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида тадбиркорлик субъектларига қарашли 4 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 7,1 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан:

•  Юнусобод туманида жойлашган АГТКШ томонидан 2,372 млрд сўмлик;

•  Сергели туманида жойлашган АГТКШда 1,728 млрд сўмлик;

•  Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АГТКШда 1,607 млрд сўмлик;

•  Учтепа туманида жойлашган АГТКШда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,392 млрд сўмни ташкил этган.

Маълум қилинишича, ушбу ноқонуний ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент зарар “заправка”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг