Тошкентда “гармошкали” автобуслардан бирининг томи қўпорилиб тушди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентга яқинда келтирилган “гармошкали” автобуслардан бирининг том қисми қулаб тушгани ҳақида видео тарқалди. Мазкур лавҳада автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушиб қолгани акс этган. Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни, 24-сонли “King Long” русумли автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушган.

Мазкур ҳолат соат 9:00 да “2-Автобус саройи” филиалига қарашли “Юнусобод-6” – “ТТЗ АШБ”  йўналишида ҳаракатланаётган Т.Н. (1964 йилда туғилган, 37 йил иш стажига эга) билан содир бўлган. Автобус Юнусобод туманида жойлашган “Биллур” тўйхонасининг рўпарасида ажратилган йўлакда ҳаракатланган. Йўлнинг қатнов қисмига қараб ўсган диаметри тахминан 50-60 см бўлган дарахт шохлари автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасига тегиб кетган ва мазкур ҳимоя қопламасини қўпориб юборган. 

Оқибатда автобуснинг том қисми техник шикастланиб, газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламага зарар етган. Воқеа туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус гармошкали автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг