Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора берган тадбиркор ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида тадбиркор Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, пойтахтда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган, лекин бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этадиган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Ўз навбатида ходим ҳолат бўйича масъулларни хабардор қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига ушбу пул маблағини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 9 минг доллар билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора ФВВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг