Тошкентда фуқарони 605 млн сўмга “ухлатган” шахс қўлга олинди

Жамият

image

Кеча, 1 май куни Тошкентда 5 та машина олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони алдаб кетган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 9 январь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи О.Р. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.К.га 5 та автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 69 000 АҚШ доллари (ҳозирги курс билан 582 млн 705 минг сўм) ва 22 400 000 сўм пул олган. О.Р. берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳозирда О.Р. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фирибгарлик

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг