Тошкентда фуқаролар жанжаллашди. Изоҳ берилди
3-саҳифа
−
18 Январь
22842Ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш шохобчасида бир нечта фуқаро ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 январь куни тахминан соат 18.50 ларда 1989 йилда туғилган Я.А. Шайхонтоҳур туманидаги "Paynet" шохобчасига кириб, 2005 йилда туғилган Т.К.дан пластик картасига 7 млн сўм туширишни сўраган. Бироқ берган нақд кўринишдаги пулида бу миқдор кам чиққан.
Шунингдек, Я.А. 2023 йилнинг 25 декабрь куни айнан шу шохобчада пластик картасига 10 млн сўм туширтирган, бироқ берган нақд пули ушбу қийматдан 3 млн сўм кам чиққан. Шунга қарамай, "уддабурон мижоз" қолган пулни тўламасдан чиқиб кетган.
Шохобча ходими Я.А.дан шу 3 млн сўм пулни қайтариб беришини талаб қилганида, улар ўртасида оғзаки низо чиққан. Ушбу жанжалли вазиятга Я.А.нинг таниши бўлган икки қиз – 2004 йилда туғилган М.С. ва 2005 йилда туғилган Н.М. аралашган. Бунинг оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади муносабатда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15