Тошкентда фуқаро автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
20 Июль 2023
8224Пойтахт Тошкентнинг Яккасарой туманида пиёда автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 19 июль куни соат 17:00 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида содир бўлган. 1988 йилда туғилган А. Д. Yutong русумли автобусини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Фуқаро 1972 йилда туғилган Ғ.К. бўлган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь