Тошкентда FIFA'нинг Марказий Осиё минтақавий офиси очилади
Спорт
−
15 Декабрь 1062 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев FIFA ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида FIFA’нинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь куни қабул қилинган "2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида сўз боради.
Унга кўра, минтақавий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари биринчи навбатда FIFA томонидан ажратиладиган маблағлар, етмаган қисми эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади. Шунингдек, ушбу минтақавий офис Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биносида жойлаштирилади ва минтақавий офис биносини таъмирлаш, зарур мебель, жиҳоз, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ–355-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда минимал сақлаш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.
Live
Барчаси