Тошкентда фазовий маълумотлар базаси ташкил қилиниши мумкин

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Шухей Кодзима ҳамда “Asia air survey Co. LTD.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этди.

Маълумотларга кўра, япониялик мутахассислар Муниципал инфратузилманинг фазовий маълумотлар базасини (МИФМБ) ташкил қилиш таклифини билдиришган. Ушбу инфратузилма йўллар бошқаруви, сув таъминоти ва оқава сув йўналиши, шаҳарни режалаштириш каби қатор тизимларни бирлаштиради.

“МИФМБ лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, япониялик мутахассилар ўзларида бу йўналишда қилинган ишлар натижаларига тўхталиб ўтишди ва лойиҳанинг истиқболлари ҳақида атрофлича маълумот беришди”, дейилади хабарда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фазовий маълумотлар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made