Тошкентда эркак ўзини 10-қаватдан ташлади (видео)
3-саҳифа
−
02 Октябрь 21970
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эркак ўзини 10-қаватдан ташлаб юбориб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг билдиришича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қонуний қарор қабул килиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам айнан шу ҳудудда – Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл турмуш ўртоғи билан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида 2022 ва 2024 йилларда туғилган икки нафар ўғил фарзандини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати, йўлак деразасидан пастга ташлаб юборганди. Сўнгра ўша кўп қаватли уйнинг 8-қаватидаги йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга отган эди.
Live
Барчаси