Тошкентда эркак тўрт яшар набирасини калтаклади
3-саҳифа
−
02 Июль
9225Ижтимоий тармоқларда ёши катта эркак болани юз қисмига ураётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган. Нафақадаги фуқаро М.А. 2020 йилда туғилган набираси А.А. (ўғил бола) билан сайр қилиш учун кўчага чиққанда болакай югуриб, узоққа кетиб қолган. Бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган. Сўнг, уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида набирасининг турли жойларига бир неча бор урган.
“Ҳозирда терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.