Тошкентда эркак ИИБ ходимини пичоқлади

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёлнинг эри устидан ёзган шикояти бўйича келган ИИБ ходими пичоқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Н.Х. эри М.А. билан бир кун аввал Сергелида ижарага 1 кунга олинган квартирада тунаб колишган. Уларнинг ўртасида ўзаро жанжал юз берган. Эртаси куни Н.Х. Сергели туман ИИБга ариза билан мурожаат килиб, эри уни зўрлаб, номусига тажовуз қилганини билдирган. Туман ИИБ тезкор вакили Б.Х.  Н.Х.нинг аризасига асосан улар яшовчи Юнусобод тумани, Хушнаво кўчасидаги хонадонга борган. 

Хонадонда аёлнинг эри 1966 йилда туғилган М.А. маст ҳолатда ходим Б.Х.га (1989 й.т.) ҳужум қилиб, ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак пастки қисми ва қорин соҳасига икки маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 31 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноят

Баҳолаганлар

1117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг