Тошкентда эркак дорихонага бостириб кириб, кассадаги пулларни талон-торож қилди (видео)
3-саҳифа
−
15 Январь
2117Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган дорихонага пичоқ билан бостириб кириб, кассадаги пулларни талон-торож қилган шахс ушланди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг 13 январь куни пичоқ билан қуролланган шахс Чирчиқ шаҳрида жойлашган дорихоналардан бирига бостириб кирган ва сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадан 700 минг сўм пулни олиб кетган.
Тошкент вилояти ИИББга кўра, ушбу тажовузкорнинг шахси аниқланган. У 32 ёшли фуқаро бўлиб чиққан. Гумонланувчининг таъкидлашича, у ўғрилик пайтида маст бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Назарбек шаҳарчасида эркак кўчада пичоқ билан одамларга ташланганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь