Тошкентда эрини ўлдирган келин ва унинг қариндошига суд ҳукми ўқилди

Жамият

image

Ўтган йилнинг 5 октябрь куни Тошкентнинг “Камолон” маҳалласида йигит ўз турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар катта шов-шувга сабаб бўлганди. 1993 йилда туғилган А.А.нинг жасади ётоқхонасида дазмол шнури билан бўғилган ҳолда топилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлисда мазкур жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, А.А.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан бўғилишидан келиб чиққан механик асфикция натижасида юз берганлиги аниқланган.

Тезкор-тергов ҳаракатларида аниқланишича, К.А. турмуш ўртоғи А.А. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли уни қасддан ўлдириш ҳақида қариндоши О.Х. билан жиноий тил бириктирган.

О.Х. 2019 йил 4 октябрь куни соат 19:00 ларда А.А.нинг яшаш уйига келиб, хонадон меҳмонхонасидаги стол остига беркиниб, К.А. билан унинг турмуш ўртоғи А.А.ни ўлдириш учун қулай фурсат кутиб, 2019 йил 5 октябрга ўтар кечаси соат 00:30ларда ётоқхонага кириб, А.А. уйғоқ бўлганлиги сабабли унинг устига чиқиб, юз қисмига чап қўли мушти билан бир неча зарбалар бериб, сўнгра олдиндан тайёрлаб қўйилган дазмол электр сими билан бўйин соҳасидан бўға бошлаган. 

Натижада, А.А. ўзига нисбатан бўлаётган тажовуздан ҳимояланиб, яқин қариндошларини ёрдамга чақира бошлаган вақтида К.А. ўз турмуш ўртоғининг юз қисмига ёстиқ билан босиб, унинг нафас йўлларини беркитиб, А.А.ни қасддан ўлдиришган. 

Судда О.Х.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, марҳум А.А.нинг турмуш ўртоғи К.А.га 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қотиллик келин

Баҳолаганлар

613

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг