Тошкентда Epica ёниб кетди
3-саҳифа
−
07 Май 4432 1 дақиқа
Кеча, 6 май куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Epica русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:56 да пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида Epica ва Spark русумли автомобиллар йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, оқибатда Epica русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:06 да етиб бориб, ёнғин соат 00:08 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳрида ГАЗ, ЗИЛ, Nexia-2 ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Nexia-2 ҳамда Gentra русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳати олгани сабабли шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси