Тошкентда электр энергиясига киритилган чекловлар қачонгача давом этиши айтилди
Жамият
−
14 Декабрь 2022
9773Тошкентда электр энергияси таъминотига оид киритилган чекловлар 16 декабрга қадар давом этади. Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти маълум қилди.
Чекловлар ҳаво ҳароратининг совиб кетиши, юқори истеъмол вақтида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида узайтирилган.
“Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 1154 қисқа рақамли Call-марказига қўнғироқ қилишингиз ёки “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан мулоқот каналининг администраторига ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида электр энергияси билан таъминловчи паст кучланишли 6-10 кВли электр узатиш тармоқларига киритиладиган чеклаш жадвали эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь