Тошкентда электр энергиясини ўчириш жадваллари эълон қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида электр энергияси билан таъминловчи паст кучланишли 6-10 кВли электр узатиш тармоқларига киритиладиган чеклаш жадвали эълон қилинди. Бу ҳақда Ҳудудий электр энергия тармоқларининг Тошкент шаҳри филиали маълум қилди.

“Ҳаво ҳарорати совуши билан энергия манбаларига эҳтиёж сезиларли даражада ортиб боради, шу жумладан электр энергиясига бўлган талаб ҳам. Умумэнерготизимда катта аварияли ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида диспетчерлик хизматлари томонидан истеъмол балансини сақлашга қаратилган чоралар кўрилишини тақозо қилади. Шунингдек, соҳа ходимлари олдида турган долзарб масала аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўлиб, ҳудудларда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, электр энергияси фавқулодда ҳолатларда туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ўчирилади.

Қайд этилишича, ушбу чеклов графиги фақат фавқулодда вазиятларда, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида авария ҳолатларини олдини олиш, истеъмол ортиб кетгандагина амал қилади. Тармоқлар, подстанцияларда авариялар, аварияларни тиклаш, режавий таъмирлаш ишлари олиб борилганда ҳамда энерготизимда фавқулодда вазият юзага келганда ушбу чеклов жадвалларида кўрсатилган соатлардаги тармоқлардан ташқари, қўшимча тармоқлар ўчирилади ва бу ҳақда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали хабар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг