Тошкентда E-ijro Auksion тарихидаги энг қиммат ер сотилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ширинобод маҳалласидаги 1,99 гектар ер участкаси 22,7 млрд.сўмга сотилди. Бу ҳақда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ер майдони E-ijro Auksion’да электрон майдон тарихидаги энг қиммат ер участкаси бўлди.

Ер участкаси қарийб 21,6 млрд сўмлик нархда савдога чиқарилган. 18 декабрь куни ўтказилган аукционда 22,7 млрд сўм таклиф қилган “Toshkent Qogozi” МЧЖ ғолиб деб топилган. Аукцион ғолиби 24 ой муддатда 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини олган.

Қайд этилишича, мазкур ер участкасида ошхона, кафелар, савдо уйлари, меҳмонхоналар, кўргазма заллари, спорт-соғломлаштириш марказлари қуришга рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион ер участкаси

Баҳолаганлар

805

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг