Тошкентда директор рўмолли қизларни ҳайдагани айтилди. Пойтахт ХТББ хабарга изоҳ берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Facebook ижтимоий тармоғида Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 307-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори тўрт нафар ўқувчи қизни рўмоли учун мактабдан ҳайдаб юборгани, эртага рўмолсиз, калта юбкада келса мактабга киргизишини айтгани ҳақида хабар тарқалганди.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, мазкур постда айтилган факт Яшнобод туман Халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Якунда бу хабар ўз исботини топмаган.

“Мазкур умумтаълим муассасасида ўқувчи-қизлар Халқ таълими вазирлиги томонидан қўйилган талабларга мос ҳолда кийиниш маданиятига риоя қилишмоқда. Бундан ташқари, мактаб ҳудудида кийиниш маданиятига риоя қилмайдиган қизлар билан доимий равишда мактаб маъмурияти, жумладан, педагоглар томонидан албатта маданият ва одоб чегарасидан чиқмаган ҳолда суҳбатлар амалга оширилмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2021-2022 ўқув йили бошланиши арафасида ўқувчи қизлар мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишлари мумкинлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб рўмол

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг