Тошкентда Damas ҳайдовчиси 4 нафар ўқувчини уриб кетди. Қурбон бор

3-саҳифа 8790
image

Кеча, 2 октябрь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Damas ва Nexia русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 17 яшар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 15:00 да Янгиҳаёт тумани Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида юз берган. Тошкент вилоятилик 2001 йилда туғилган Абдуворис К. ишончнома асосида Damas автомобилни бошқариш давомида бошқарувни эплай олмасдан йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган ҳамда 1989 йилда туғилган Тимур М. бошқарувидаги Nexia автомобилига урилган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалар – 10-синф ўқувчилари 2005 йилда туғилган Глеб К., 2005 йилда туғилган Сармат М. ва 2006 йилда туғилган Темур Х. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Иккала автомобиль ҳайдовчилар ҳам шифохонага олиб борилган.

Яна бир пиёда – 10-синф ўқувчиси 2004 йилда туғилган Артём Й. ЙТҲ шифохонага олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×