Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси юк автомобили тиркамасига бориб урилиши оқибатида ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Сергели туманида Cobalt ҳайдовчиси юк машина тиркамасига бориб урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни соат 22:20 да Сергели тумани Қумариқ кўчасида 1996 йилда туғилган С.Д. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, фуқаро С.П. бошқарувидаги ҳаракатсиз тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилган.

Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳайдовчи Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг