Тошкентда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркакнинг ўзи сувга ғарқ бўлди

3-саҳифа

image

Тошкентда “Бўзсув” каналида чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган эркакнинг ўзи чўкиб кетди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, эркак "Бўзсув" каналида чўкаётган қизни кўрган. Шундан сўнг, уни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. У қизни қутқарган, аммо ўзи сувдан чиқа олмаган.

Қайд этилишича, бундан аввал ҳам бир нафар фуқаро Олмазор туманидан ўтувчи "Дамаши" каналида чўкиб кетган.

“Тошкент шаҳрида чўкиш ҳолатлари бошқа вилоятларга нисбатан кўпроқ бўлади. Талабалар ва шу ерга ишлаш учун келган инсонлар орасида ҳам чўкиш ҳолатлари учраб туради. Бунга сабаб, ҳудудни чуқурлик даражасини билмаслиги. Куни кеча Наманганда туғилган 16 ёшли йигит Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи “Дамаши” каналида қўлини ювмоқчи бўлганида, чўкиб кетганини кўрган фуқаролар ФВВга хабар берди. Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда”, дейди ФВВ матбуот котиби Самандар Ҳикматуллаев.

Ҳозирда масъул ходимлар иштирокида қидирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ФВВ сув

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг