Тошкентда чиқинди учун тўлов кескин ошмоқда
Жамият
−
29 Ноябрь 2023
8469Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг нархлари салкам икки баравар қимматлади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун (бир киши бир ойда) 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).
Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).
Мазкур тарифлар эълон қилинган муддатдан 15 кун ўтиб амалга киритилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар қимматлаганди.