Тошкентда Captiva ва Lacetti тўқнашди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, 21 март куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида Captiva ҳамда Lacetti русумли автомашиналар тўқнашган.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда. 

ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Қайд этилишича, улар ҳозирда шифокорлар назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг