Тошкентда бугун ҳам “свет” ўчди

Жамият

image

Бугун, 20 июль куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва тармоқлардаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилди:

  • Олмазор тумани: “Сағбон”, “Ғани Аъзамов”, “Чимбой”, “Гузарбоши”, “Намуна” ҳамда “Олтинсой” МФЙларининг қисман ҳудудларидаги айрим кўчаларида соат 04:00 дан 12:00 гача;
  • Чилонзор тумани: “Лутфий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни ҳам Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Абдулла Қаҳҳор” ва Чилонзор туманидаги “Лутфий” МФЙнинг айрим кўчаларида мавсумолди таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли “свет” ўчирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг