Тошкентда болалар оммавий жанжал қилгани ростми? Расмий изоҳ берилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 26 март куни тахминан соат 22:30 ларда Янгиҳаёт тумани 10-ҳудуддаги мини футбол стадионида вояга етмаган болалар майдон талашиб ўзаро оғзаки жанжаллашган. Буни кўрган ота-оналар фарзандларини чақириб, уйига олиб кириб кетган. Оғзаки жанжал оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади расмий изоҳда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг