Тошкентда болакай ўйин майдончасидаги чуқурга тушиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида болалар майдончасида ўйнаб юрган ёш бола ўша ердаги чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Ҳокимликка кўра, “Ҳабиб Абдуллаев” МФЙ ҳудудидаги болалар майдончасида ёғингарчилик оқибатида сунъий қопламалар остида чуқурликлар ҳосил бўлган.

Бунинг оқибатида тупроқ ва тош қоришмалари емирилиб кетган. Болалар майдончасида юрган бола А.А. ушбу чуқурчага тушиб кетган.

“Ушбу ҳолатлар бўйича туман ҳокимлиги Матбуот хизмати суриштирув олиб борди ва туманнинг тегишли ташкилотлари томонидан болалар майдончаси ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида майдончадаги ҳолатлар тўғриланди ва болажонларимиз хавотирсиз ўйингоҳдан фойдаланишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 6 ёшли бола сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан авария ҳолатини бартараф этиш учун қазилган чуқурга тушиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made