Тошкентда 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди
3-саҳифа
−
16 Апрель 2023
12813Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 13 апрель куни содир бўлган. Ҳудудда ичимлик суви таъминотидаги қувурлардан бирида авария ҳолати аниқланган ва туман сув тармоқлари бўлими томонидан авария ҳолатини бартараф этиш учун қазиш ишлари олиб борилган. Жараён йўлнинг автомобиллар учун қатнов қисмида бўлгани сабабли огоҳлантириш белгилари жойлаштирилган, пиёдалар йўлагида ҳаракатланиш мумкин бўлган.
Йўловчиларнинг эътиборсизлиги оқибатида 6 ёшли A.A.(исми яширинган) онасидан олдинроқ бориб чуқурликка тушган ва ушбу ҳудуддаги фуқаролар томонидан чиқариб олинган. Ҳокимликнинг маълум қилишича, ҳозирда бола соғлом, хавотирга ўрин йўқ.
“Авария ҳолатини бартараф этишда йўл қўйилган камчиликлар ва ноқулайликлар учун туман сув тармоқлари бўлими вакиллари узр сўрайди. Қолаверса, ҳудуддаги бетартибликни бартараф этиш ва жараёнларда йўловчилар ва автомобиллар учун огоҳлантириш белгилари, хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси