Тошкентда бир оиланинг уч аъзоси вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Учтепа туманида бир оиланинг беш аъзоси хонадонидан ҳушсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда  Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, 16 январь куни соат 17:00 ларда ички ишлар органларига туманнинг 1-Тонг кўчасида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси ҳушсиз ҳолда топилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойи ва мурдалар тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилганда 36 ёшли аёл М.Н. ва унинг 3 ёшли қизи С.С. вафот этгани маълум бўлган. Шунингдек, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган 39 ёшли эркак З.А. ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан, бир кун ўтиб вафот этган.

Бундан ташқари, 12 ёшли қиз М.С. ва ҳали ёшга тўлмаган қиз Ф.С. ҳушсиз ҳолатда топилиб, РШТЁИМнинг токсикология жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент заҳарланиш ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг