Тошкентда уйнинг деворига зилзила оқибатида зарар етгани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида зилзила оқибатида фасад қисмига зарар етгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Яшнобод туманида жойлашган "First developing group" МЧЖга тегишли объектларнинг бирига ғишт ишлаб чиқарувчи "Stone Brick" МЧЖ томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилиши оқибатида юзага келган.  

Айни пайтда буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даъво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари апрель ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган. 

Хабар қилинишича, вазирлик ишонч телефонига зилзила оқибатида вайрон бўлган ёки зарар етказилган бинолар ҳақида мурожаат келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Мазкур зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилиб, 5-6 баллни ташкил қилган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда бугун, 23 март куни соат 1:07 да зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Тошкент вақти билан 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Ер силкиниши 5 баллга тенг бўлиб, унинг эпимаркази Тошкент шаҳридан 217 км жануби-шарқда бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг