Тошкентда байрам муносабати билан айрим кўчалар ёпилади
Жамият
−
25 Декабрь
1327Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent city боғида ўтказилиши режалаштирилган Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан бугун, 25 декабрь кунидан 2025 йил 10 январь кунига қадар Tashkent city боғи ичида, жумладан Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми бир ойга транспорт ҳаракати учун ёпилиши хабар қилинган эди.