Тошкентда айрим йўллар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Жамият
−
08 Октябрь 2021 6783 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан эртага, 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари қуйидаги йўллар вақтинча ёпилади:
- КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан Ч.Айтматов кўчасигача;
- КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.

“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь