Тошкентда айрим автобуслар йўналишлари ўзгаради
Жамият
−
28 Февраль
4839Тошкент шаҳрида таровиҳ намози ўқилиши муносабати билан айрим автобуслар йўналишлари ўзгаради. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Рамазон ойи кечаларида таровиҳ намози ўқилиши муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳрида таровиҳ намози ўқиладиган масжид кўчаларидан ҳаракатланувчи 50, 22, 127, 18, 106, 148, 9Т, 12, 32, 45, 62, 69, 70, 114, 143, 8Т, 20, 27, 35, 46, 53, 73, 91, 146, 42, 43, 109, 65, 118, 120, 38, 50,13, 56, 64, 73, 87, 139, 56, 150, 17Т, 98, 77, 80, 103, 135, 3, 137, 161, 65, 78, 71 ва 29-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ёндош кўчалар орқали ўзгартирилади ва ушбу йўналишларда қатнов вақти ҳамда автобуслар оралиқ вақти белгиланган вақтдан ортиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча вилоятларда ўқиладиган таровиҳ намози вақтлари эълон қилган эди.
LiveБарчаси