Тошкентда автобуслар учун йўл ҳақининг анъанавий шакли ўзгарди
Жамият
−
14 Июль 2023
21294Тошкент шаҳрида мунтазам ҳаракатланадиган 32 йўналишдаги автобусларда йўл ҳақи ўзгарди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 февралдаги қарорига асосан Тошкент шаҳридаги мунтазам автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 17т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140 130,129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, брутто-шартнома тизими йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган.