Тошкентда автобуслар сони оширилади
Жамият
−
25 Август 2023
43644 сентябрда навбатдаги ўқув йили мавсуми бошланиши муносабати билан, Тошкент шаҳридаги йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида автобуслар ва уларнинг қатновлари сони оширилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Билдирилишича, сентябрдан айни пайтда ишга чиқарилаётган 1464 та автобуслар сони 1550 тагача ва қатнов миқдори 21,7 мингтадан 22,8 мингтагача оширилади. Шунингдек, ҳозирда амалда бўлган 158 та автобус йўналишларига қўшимча 9 та янги йўналишда қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Тошкент метрополитени” ДУК жорий ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Тошкент метрополитенида поездлар қатнови орасидаги интервал қисқартирилишини маълум қилганди.